Volvo: автомобилни ҳайдовчисиз бошқариш тизимлари машина нархини салкам 15 минг долларга қимматлаштиради

Технология 19 Май 2016 2124

Autocar интернет порталининг ёзишича, автомобилларни ҳайдовчисиз бошқариш тизими транспорт воситаларининг нархини камида 10 минг фунт стерлинг (14500 АҚШ доллари)га қимматлашишига олиб келади. Швециянинг Volvo автомобилсозлик компанияси техник мутахассиси Эрик Коэлин шундай фикрда. 

Ҳайдовчисиз машиналар келажагига бағишланган Лондон анжуманида иштирок этган Коэлиннинг айтишича, машина нархлари бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлиши табиий. Бироқ бундай автомобиль учун камида 9 та камера, шунча радар ва ИК-диапазонли лазер қурилмаси ҳам лозим. У маълумотларни бешта ўта кучли компьютерга узатади. 

Коэлиннинг қайд этишича, компанияларни хавфсизлик билан боғлиқ масалалар ташвишга солмоқда. Улар ҳар қандай кутилмаган ҳодисаларни эътиборга олишни хоҳлашади. 

Volvo’нинг автоном бошқарув технологияси Drive PX платформаси негизида барпо этилган. У инфратузилмаларга боғлиқ бўлмай, автомобилга ўрнатилган датчиклар ёрдамида ҳаракатланади.

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 30124 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66975 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8820 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 128498 Жамият
Отабек Мусаев «Ўзбеккино» раҳбарлигидан кетди
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 1973 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 4611 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 1834 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Кўпроқ янгиликлар