Жиззахда “Ўзбекистон ёшлари: биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз” шиори остида жонли ижро концерти бўлиб ўтди

Ўзбекистон 19 Май 2016 3367

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси Жиззах шаҳар партия ташкилоти Кенгаши ташаббуси билан, ЎзМТДП сайловолди платформасининг ёшларга оид вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, Жиззах Давлат педагогика институти, Жиззах Санъат касб-ҳунар коллежи, Жиззах шаҳар Маданият ва спорт ишлари бўлими билан ҳамкорликда “Ўзбекистон ёшлари: биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз” шиори остидаги ёшлар фестивали доирасида иқтидорли ёшлар иштирокида жонли ижродаги концерт дастурини ташкил этди.

 турли фестиваль ва танлов ғолиблари учун ижодий майдон яратишдан иборатдир.

Ўзбекистон  “Миллий тикланиш” Демократик партияси томонидан сайловолди дастурда белгиланган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини намоён этишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар амалга ошириб келинмоқда- дейди ЎзМТДП Жиззах шаҳар партия ташкилоти Кенгаши раиси Н.Мухторова.

  Дарҳақиқат, ёшлар - мамлакат келажаги, жамиятнинг таянчи ва ажралмас қисмидир. Партия ёшларнинг салоҳиятини, Ватанга хизмат қилишга йўналтиришни ўз вазифаси деб билади.

Концерт дастурида Жиззах Жавлат педагогика институти Мусиқа факультети ҳамда Жиззах Санъат касб-ҳунар коллежида таҳсил олаётган, турли даражадаги мусиқий танловларда юқори натижаларга эришган ёшлар миллий ҳамда жаҳон мусиқаси асарларини жонли тарзда ижро этиб, ўзларининг бу борадаги қобилиятларини яна бир-бор синовдан ўтказдилар.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши  туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан мазкур йўналишдаги тадбирлар ўтказилиши давом этмоқда.

Жиззахдан “Kun.uz” мухбири Акмал Бинокулов

Кўпроқ янгиликлар