Халқаро валюта жамғармаси Ироққа уч йиллик муддатга 5,4 млрд долларлик кредит линиясини очишини маълум қилди, деб хабар бермоқда AP.

ХВЖ баёнотига кўра, Ироқ иқтисодиёти нефть нархининг кескин пасайиши сабабли зиён кўрди.

"Нархларнинг пасайиши тўлиқ нефть сотишдан олинадиган даромадлардан молиялаштириладиган мамлакат миллий бюджетига зиён етказди", дейилмоқда хабарда. 

2014 йилдан ИШИД томонидан Ироқнинг катта ҳудудининг босиб олиниши Ироқнинг жангариларга қарши курашга катта пуллар сарфлашга мажбур қилиб, иқтисодий пасайишини янада чуқурлаштирди.  

Айни вақтда Ироқ бюджети 20,5 млрд долларлик дефицит билан 90 млрд долларни ташкил қилади. Ироқ ҳукуматида сарф-харажатдаги тавофутни маҳаллий ва халқаро кредиторлар ҳисобига қисқартиришга умид қилинмоқда.