Америка-Ўзбекистон ҳамкорликда синтетик ёқилғи ишлаб чиқаради

Иқтисодиёт 20 Май 2016 10381

Американинг Jackco Technology Group компанияси Ўзбекистонда кўмирдан синтетик сюлтирилган ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни тайёрлашда иштирок этади. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” холдинг компанияси матбуот хизмати маълумотига таяниб Sputnik хабар қилди

“Jackco Technology Group ҳамда Ўзбекнефтгаз миллий холдинг компанияси бугун Ўзбекистонда CTL лойиҳаларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни имзолади”, - аниқлик киритди матбуот хизмати вакили. Ҳужжат “Ўзбекистон нефть ва гази: OGU-2016” Халқаро 20-форуми доирасида имзоланди. Эслатиб ўтамиз, кўргазма Тошкентда 18-20 май кунлари бўлиб ўтмоқда. 

Манбага кўра, ушбу лойиҳа йилига 200 минг тоннагача нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўзда тутади. 

2012-2013 йилларда Ўзбекистон Тошкент вилояти “Апартак” бурокўмир кесмасида 700 миллион доллар қийматли CTL заводи қурилиши устида ишлашни бошлаганди. Режа бўйича, завод йилига 2,2 миллион тонна кўмирни қайта ишлаши ва 700 минг тоннагача дизель ёқилғисини ишлаб чиқариши назарда тутилган. Бироқ қазиб олиш жойида зарур миқдордаги кўмир бўлмаганлиги сабабли кенг миқёсдаги лойиҳа бекор қилинган эди. 

Ўзбекистон кўмир соҳасини модернизация қилиш ҳамда 2021 йилга келиб кўмир қазиб олишни 17,2 миллион тоннагача оширишни мақсад қилган (2012 йил якунига кўра, 3,85 миллион тонна). 

Нефть-газ соҳасининг қатор экспертлари фикрига кўра, сўнгги саккиз йил давомида углеводородлар қазиб олиш мўътадил тизимда камайгани эвазига Ўзбекистон қўшимча манбалардан ёқилғи қазиб олиш учун қидирувни кучайтирди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар