Америкалик видеоблогер ва баскетбол ишқибози Тайлер Тони баскетбол коптогини 162 метрлик бино томидан ҳалқага тушириши билан янги жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар қилмоқда Гиннес рекордлар китоби расмий сайти. 

Умуман видеолавҳада, баскетбол трик-шотларига оид 11 та жаҳон рекорди қайд этилган, бироқ Тони натижаси лавҳанинг энг асосий мағзи ҳисобланади. 

Спортчи Оклахома шаҳридаги «Чейз Тауэр» биноси томидан коптокни улоқтирган. Бунда унинг рекорд ўрнатиш учун неча маротаба уринганига ойдинлик киритилмаган. 

Шу билан Тони, австралиялик Бретт Стэнфорднинг натижасини янгилади. У 2015 йил июнида 126 метр баландликдан тўпни саватга туширган эди.