Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳоли, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Иштирокчилар таништирув, савол-жавоб ва эркин мавзу шартлари бўйича иш тажрибаси, билим ва малакасини синовдан ўтказди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали ҳамшираси Гулмира Акабоева биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири.