Анголада тўрт ой ичида 300 нафар киши сариқ безгак қурбони бўлди

Жаҳон 20 Май 2016 2749

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) сариқ безгак билан касалланган 2,4 минг ҳолатни қайд этди, шу жумладан Анголада тўрт ой ичида 300 нафар киши ундан ҳалок бўлди. Бу ҳақида БССТ бош директорининг ёрдамчиси Брюс Эйлвард маълум қилди. 

"Юқори ўлим кўрсаткичи касалликнинг "портловчи" табиатга эга эканлигини ҳамда унинг бутун дунё бўйлаб тарқалиш хавфи борлигини тасдиқлайди", - дейди Рейтер агентлиги. 

Амалдорнинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда сариқ безгакнинг авж олиши соғлиқни сақлаш соҳасида дунё миқёсидаги фавқулодда ҳолат ҳисобланмайди, уни заҳирадаги вакциналар ёрдамида бартараф этиш мумкин. Бироқ шаҳар ҳудудида касалликнинг янги ўчоқлари пайдо бўлса, вазият мураккаблашиши мумкин.

Касаллик билан курашиш учун БССТ жорий ойнинг охирига қадар бутун дунё аҳолисини етти миллион доза вакцина билан таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. БССТ дозалар сони чекланганлигини билдирди. 

Ташкилот Ангола ва КДРда оммавий вакцинация ўтказишни ва касаллик ташувчи чивинларнинг кўпайишини назорат қилишни маслаҳат беради.
Сариқ безгак - ўткир юқумли касаллик. У чивинлар орқали юқади. Касаллик тропик ва субтропик мамлакатларда кенг тарқалган бўлиб, унинг аломатлари - юқори тана ҳарорати, умумий ҳолсизлик, оғиз бўшлиғида, ошқозон ва ичаклардан қон келиши, жигар ва буйракларнинг шикастланиши, сариқ касал. Сариқ безгак ўлим билан тугаш хавфи юқори бўлган ўта оғир инфекциялар қаторига киради.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар