Apple Ҳиндистонда дастурлар ишлаб чиқариш бўйича марказ очишни мақсад қилди

Жаҳон 20 Май 2016 1992

мериканинг Apple корпорацияси Ҳиндистонда ўз дастурлари, шунингдек, Apple Maps харита графиклиги хизматини ишлаб чиқариш ва такомиллаштириш бўйича янги марказ очишга қарор қилди. Бу ҳақда Калифорниядаги компания вакиллари  хабар берди. 

Apple қайд этишича, мамлакатнинг жанубида жойлашган Ҳайдаробод шаҳрида 4 мингга яқин иш ўрни билан таъминловчи бўлинмалар ташкил этилади. Янги марказ очилишининг аниқ санаси айтилмаган. 

"Apple дунёдаги энг яхши маҳсулот ва хизматлар яратишга эътибор қаратмоқда, шу сабабли биз Ҳайдарободда асосий иш кўламини  Maps ривожига йўналтирувчи янги идора очиш имконияти борлигидан ғоятда мамнунмиз ", - дея таъкидлади корпорация раҳбари Тим Кук Ҳиндистонга ташрифи чоғида.  

АP агентлигининг маълумотига мувофиқ, Кук ташрифи чоғида ҳиндистонлик бизнес соҳасининг вакиллари, шунингдек, баъзи ҳукумат амалдорлари билан учрашишни мақсад қилган. Бундан ташқари, мамлакат бош вазири Нарендра Моди билан учрашув ҳам режадан жой олган, деб хабар беради АP.

Аввалроқ,  Apple 2017 йил бошида Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида дастурларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган комания филиалини очиши ҳақида эълон қилган эди. 
 

Кўпроқ янгиликлар