Аварияда қўлидан айрилган британиялик прототип қўлга эга бўлди

Жамият 20 Май 2016 4064

Бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган британиялик Жеймс Янг тажриба дастури иштирокчисига айланди ва компьютер ўйини қаҳрамониники сингари бионик қўлга эга бўлди. Бу ҳақда The Daily Mail ҳикоя қилмоқда. 

2012 йили 22 яшар Жеймс Янг ҳаракатланаётган поезд вагонлари орасига тушиб кетиб кўплаб жароҳатлар олади. Унинг бош суяги асоси синган, юзига зиён етган, қовурғалари синган, умуртқаси дарз кетган, чап қўли ва оёғининг бир қисмидан айрилган. Тез ёрдам вертолётида йигитни Лондонга етказилади ва у деярли икки ҳафта комада бўлган. Жабрдийданинг юзи ва танасини иложи борича тиклаш учун 12 та жарроҳлик амалиёти зарур бўлди. 

Уч ярим ойдан кейин касалхонадан чиққач, Янгга, унинг таъбирича, “хунук” стандарт протезлар берилган. Табиийки, қатор қийинчиликлар уни ҳолдан тўйдирган. 
Бир йилдан сўнг Янг Konami ўйин компаниясининг футуристик бионик қўлни синаб кўриш учун қўлсиз одам излаб берган эълонига кўзи тушади. 

Қўл дизайнини аввал фильм махсус эффектлари устида иш олиб борган рассом яратди. Рассомни  Konami’нинг Metal Gear Solid V: The Phantom Pain компьютер ўйини қаҳрамони Снейк образи илҳомлантирган. Протез устида Open Bionics компанияси ҳам ишлади. 

Британиялик йигит BBC3 ҳужжатли фильми қаҳрамонига айланди. Фильмда у янги қўлининг ишлашини намойиш этди ва унга соат, лазерли ёритгич ва телефонни зарядлаш учун USB-порт, елка қисмига эса кичикроқ дрон ўрнатилганини сўзлаб берди. Бионик қўл Янг терисига бириктирилган датчиклар ёрдамида мушак сигналларни тушуна олади ва аккумулятор орқали ишлайди. 

“Менинг ишим шифокорлар билан дори воситалари хусусида гаплашишни тақозо этади. Шунинг учун мен Терминатор каби кимнидир ўлдирмоқчидек кўринишни кўринишни истамайман”, - дейди Жеймс Янг.

Афзалликларига қарамасдан, бионик қўлни доим тақиб юриш мумкин эмас. Уни чўмилганда, ухлаганда, қолаверса, унинг 4,5 килограммли оғирлигидан дам олиш учун ечиб қўйишга тўғри келади. Бундан ташқари, вақти-вақти билан қўл созламаларини мўътадиллаштириб туриш керак, чунки бу прототип ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38063 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14005 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90562 Ўзбекистон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 171 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 1682 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 2227 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1100 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 2882 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 566 Технология
Сериал давом этади: «Барселона» келишув яқин дейди, «Ливерпуль» рад этади
23:05 / 17.08.2017 920 Спорт
Кўпроқ янгиликлар