Бразилия собиқ бош вазири давлат нефть корпорациясига раҳбар бўлди

Иқтисодиёт 20 Май 2016 2248

Айни пайтда президентлик вазифасини бажараётган Бразилия вице-президенти Мишель Темер Petrobras давлат нефть корпорациясига Педро Парентени янги раҳбар этиб тайинлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар қилди.

Компанияни 2015 йил февраль ойидан бошлаб шу пайтга қадар Алдемир Бендин бошқарган. Паренте аввал бир неча вазирлик лавозимларини эгаллаган. Жумладан, Энергетика вазири, 2010-2014 йилларда эса Bunge Ltd Америка агрокорпорациясининг Бразилия бўлинмаси раҳбарияти таркибида бўлган. 
Айни пайтда Паренте BM&FBovespa SA жамғарма бозори оператори директорлар кенгаши раиси ҳисобланади. 

Petrobras копорацияси янги раҳбарининг зиммасига компанияни жаҳон бозорида нефтнинг ҳолати келтириб чиқарган инқироздан олиб чиқиш ҳамда коррупцион жанжаллар оқибатида йўқотилган ишончни қайта тиклаш каби вазифалар юкланади.

Кўпроқ янгиликлар