Дунёдаги энг ҳашамдор темирйўл йўналишлари

Lifestyle 20 Май 2016 13365

Кейинги пайтда узоқ давом этувчи темирйўл саёҳатлари кенг оммалашмоқда. Кундан-кунга компаниялар мижозларига нафақат ойнадан гўзал манзараларни томоша қилиб кетишни, балки вагонларда яратилган ҳашамат имкониятлардан завқланишни ҳам таклиф этмоқдалар. Марҳамат ана шундай йўналишлар билан танишинг.

The Venice Simplon Orient-Express: Лондон — Венеция.

Дунёдаги ҳеч бир поезд Агата Кристининг «Шарқий экспрессдаги қотиллик» романида тасвирланганVenice Simplon Orient Expressдаги каби романтика ва саргузаштлар руҳига эга эмас. Ушбу йўналиш ҳали ҳам Европанинг фусункор манзаралари ва афсонавий Лондон, Париж, Верона ва Венеция шаҳарлари орқали қатнайди.  

Аксарият йўловчилар тунги Лондон — Венеция йўналишидан фойдаланадилар, лекин Италиядан йўлга чиққанлар Парижда поездга қутилар юкланаётганини кўришлари мумкин. Қутилар омарлар билан тўла бўлиб, улар поезд ресторанида йўловчиларга таом сифатида тортилади.

«Золотой орёл» экспресси: Москва — Владивосток

Тажрибали сайёҳлар агар Транссибир экспрессида саёҳат қилмаган бўлсангиз у ҳолда темирйўл саёҳати ҳақида ҳеч нима билмаслигингизни айтишади. Бу саёҳат роппа-роса саккизта соат минтақасини қамраб олади.

«Золотой орел» — ванна хоналари, ёзда салқин, қишда иссиқ иқлимни ушлаб турувчи кондиционер тизими, телевизорлар, кирхона хизмати, пианиночи ва инглиз тилида гапирувчи шифокори бор эспрессдир. Ушбу қулайликлар туфайли икки ҳафталик йўл круиздек ўтади. Бундан ташқари, поезд ҳар куни экскурсиялар учун тўхтайди: йўналиш Қозон, Екатеринбург, Байкал кўли ва Монголия пойтахти орқали ўтади.

«Мовий поезд»: Претория — Кейптаун

27 соат давомида поезд пересекает Жанубий Африка бўйлаб 1600 километр масофани босиб ўтади. 

Поезд ҳашамати хизматчилар мулозамати билан уйғунлашиб кетган, улар 24 соат давомида йўловчилар хизматида бўлишади. Айрим номерларда жакузилар ўрнатилган, ҳар бир хонада кенг ётоқхона, кондиционер, мини-бар, сейф ва ванна хонаси жойлашган. Бир пайтлар Маргарет Тэтчер, Нельсон Мандела ва Кайли Миноуг ушбу поезд йўловчилари бўлишган.

«Ган»: Аделаида — Дарвин

Афғон туябоқарлари шарафига номланган Австралиядаги йўналиш. «Ган» — бу уч тун ва Дарвиндан Аделаидагача бўлган 2979 километр масофа. Мамлакатдаги энг узун поезд (1009 м) йўловчилари Австралиянинг ўзига хос манзараларидан баҳраманд бўлган ҳолда бутун қитъани кесиб ўтишади. Platinum купесида икки ўринли каравотлар ва ванна хоналари таклиф қилинади. Деворларга ёғоч панеллар қопланган. Ичимлик ва овқат келтиришга ҳамиша тайёр стюардлар йўловчилар хизматида. Менюда маҳаллий ошхонанинг ўзига хос таоми мавжуд: баррамунди денгиз балиғи ва кенгуру филеси.

Rovos Rail: Жанубий ва Шарқий Африка

У «Мовий поезд»га нисбатан секинроқ юради, лекин ЖАР, Зимбабве, Намибия ва Танзаниянинг овлоқ ҳудудларида ўтади. Rovos Railнинг муҳташам купелари узоқ саёҳатнинг ажралмас қисмидир.Поезд ҳеч қачон тезлигини соатига 60 километрдан оширмайди, йўловчилар ойналарни очиб қўйиб гўзал манзараларни томоша қилиб кетишлари мумкин. Йўналиш кўнгилочар дастурларга тўла: Преториядан Дор-ус-Саломга оҳиста саёҳат, Намибиядаги сафари ва гольф-турлар 2017 йилгача бронланган.  

Ана шундай йўналишлар қаторига Банф миллий паркидан Ванкуверга борадиган Канаданинг Rocky Mountaineer; «Қироллик шотланди» — Шотландиянинг Даунтон аббатлигидан ўтувчи йўналиш; Торонтодан Ванкуверга 4466 километр йўл босувчи «Канадалик»; Деҳлидан Мумбайга қатновчи муҳташам «Махарожа экспресси»; Испаниянинг Transcantabrico Gran Lujo: Сан Себастьян — Сантьяго-де-Компостела; «Кюсюдаги етти юлдуз» — Япониянинг Кюсю ороли бўйлаб икки кун юрувчи 14та люкс вагондан иборат йўналишларни киритиш мумкин.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар