“Электрон ҳукумат” тизими бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўзбекистон 20 Май 2016 3919

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда "Электрон ҳукумат”ни жорий этишнинг ҳуқуқий асослари" мавзуида давра суҳбати ўтказди.

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси И.Абдуллаев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳити яратилгани, "электрон ҳукумат" ахборот тизими фаолияти ва жорий этилишини тартибга солувчи ахборот соҳаси қонунчилигининг амалиётга татбиқ этилиши самарадорликни янада оширишини таъкидлади. 

Жорий йилнинг 10 июнидан кучга кирадиган “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун давлат бошқаруви тизимидаги маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш, "ягона дарча" тамойили асосида электрон давлат хизматларини кўрсатиш, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини амалга оширишга хизмат қилади.

«Электрон ҳукумат»ни жорий этишда Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Унга кўра, 2013-2020 йилларда 2,1 триллион сўмлик телекоммуникация технологиялари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган 17 лойиҳа, «электрон ҳукумат» маълумотлар базаси ва ахборот тизимлари комплексини яратишда қўл келувчи ўттизга яқин лойиҳа амалга оширилади.

«Жорий йилнинг биринчи майидан янги электрон солиқ хизматлари портали ишлаб чиқилди, – дейди Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Ҳаётжон Насруллоев. – Бу орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг солиқ органлари билан ўзаро муносабатларининг очиқлиги, тезкорлиги ва самарадорлик даражаси янада ошди».

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28560 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15287 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56401 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1965 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1539 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 5776 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1538 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1234 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1801 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар