Футбол бўйича бўлиб ўтадиган Евро—2016 мусобақасини Ўзбекистонда намойиш қилиш ҳуқуқини қўлга киритган UzReport TV телеканали мусобақа учрашувлармнинг оммавий жойларда намойиш этилиши учун пул талаб қилмайди. Бу ҳақда телеканалнинг «Спорт» таҳририяти бош муҳаррири Ёқубжон Бобожонов ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилган.

«UzReport TV Евро—2016 ўйинларини оммавий жойларда (ресторан, кафе, клубларда) намойиш этиш бепул эканини эълон қилади. Дўстлар! Ресторан, кафе ва клуб эгалари билан учрашув улардан бирор нарса талаб қилиш учун эмас, Евро бўйича уларга қўшимча бонуслар бериш учун», — деб ёзган телеканал шарҳловчиси.