Фарғонада “Ҳаёт ҳақиқатини акс эттиришда журналист позицияси: ютуқ, тажриба ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Жамият 20 Май 2016 2277

Фарғонада Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлимлари, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси ҳамкорлигида “Ҳаёт ҳақиқатини акс эттиришда журналист позицияси: ютуқ, тажриба ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Бугунги шиддатли ва тезкор замон оммавий ахборот воситалари ходимлари зиммасига катта масъулият юкламоқда. Оммавий ахборот воситаларининг нафақат маълумот, хабар тарқатиши, балки одамларнинг ўй-фикрлари, воқеа-ҳодисаларга муносабати ва позицияси эркин ифода этиладиган минбарга айланишини давр тақозо этмоқда.

Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари фаолиятида ҳам ана шу талаб асосидаги ўзгариш ва янгиланишларни кузатиш мумкин. Бу борада Президентимиз томонидан соҳани ривожлантириш ва унинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилингани, мавжуд қонунчиликнинг такомиллаштириб борилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилиб берилган устувор вазифалар соҳа тараққиётига хизмат қилмоқда.

– Фарғона вилоятида 77 газета ва 10 журнал фаолият кўрсатмоқда, – дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фарғона вилояти ҳудудий бўлими раҳбари М.Алиев. – Оммавий ахборот воситалари жамият ҳаётида тобора муҳим ўрин эгалламоқда. Оммавий ахборот воситаларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига оид ахборотларни мунтазам бериб бориш йўлга қўйилди. Ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари, тегишли давлат бошқаруви идоралари раҳбарлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир дастурлар ижроси, фуқаролар мурожаатлари юзасидан оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилмоқда. Ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий масалаларга бағишланган танқидий ва таҳлилий мақолалар салмоғи ортиб бораётир.

Ҳудудий оммавий ахборот воситалари муҳаррирлари, журналистлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этган тадбирда журналист масъулияти, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш, ижтимоий шерикликни ривожлантириш, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида ёритилаётган танқидий-таҳлилий материаллар, кузатилаётган айрим камчиликлар ва уларни бартараф этиш хусусида фикр алмашилди.

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар