Фарҳод ва Шириннинг бир қараганда “севишганлар” тасаввурини уйғотувчи фотосессияларининг ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Ўзбек миллий этсрада қўшиқчилиги санъатида дуэт тарзида ижод қилиб келаётган бу жуфтлик “Ҳордиқ” газетасига берган интервьюсида бир бирига бўлган муносабатини янада ойдинлаштирди. 

Ширин: "Биз фақат дўстмиз. Фотографнинг ғоялари билан шундай фотосессия қилдик".

Мухбир: "Бир-бирингизни рашк қиласизми?"
Ширин: "Йўқ, лекин у мени қизғанади".

Фарҳод: "Ширин дўстим бўлишига қарамасдан, уни рашк қиламан. У билан турмуш қуришни эса ўйлаб кўрганимча йўқ".