"Франц-Иосифнинг Ердан чиқиндиларни йиғиб олиш ишлари июль ойида бошланади", - деди табиий ресурслар ва экология вазири Сергей Донской РИА “Новости”га берган интервьюсида. 

"Бу йил Франц-Иосифнинг Ер архипелаги оролларини тозалаш ишларини давом эттириш режалаштирилмоқда. Бу иш тахминан июлнинг илк кунларидан бошланади", - деди Донской. 

Унинг сўзларига кўра, барча қийинчиликларга қарамай Арктика ҳудудини тозалаш вазирлик фаолиятининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади, шу муносабат билан беш йил аввал Россия президенти топшириғи асосида муваффақиятли бошланган жараён тўхтаб қолмаслиги учун астойидил ҳаракат қилинмоқда. 
"Бу йил вазирлик томонидан тўпланиб қолган экологик зарарни бартараф этишда минтақаларга субсидия тақсимлаш механизми ишлаб чиқилди. Ушбу молиявий инструмент кўзланган мақсадларни ишончли амалга оширишни таъминлайди. Ҳозирда ҳужжат мувофиқлаштирилмоқда, шундан сўнг у Россия ҳукуматида йўлга қўйилади", - қўшимча қилди Донской. 

Вазирнинг ёдга солишича, 2012 йилдан бери Александра, Гукер, Хейс, Гофман ва Грэм-Белл ерининг ифлосланган оролларида тозалаш ишлари олиб борилмоқда. 2012-2015 йилда амалга оширилган ишлар натижасига кўра, чиқиндилар ҳажми 35 минг тоннага қисқарган.