Франция бўйлаб ўтган норозилик намойишларида 400 мингга яқин киши қатнашган

Жаҳон 20 Май 2016 4582

Полиция маълумотларига кўра, 19 май пайшанба куни бўлиб ўтган норозилик акцияларида 128 минг киши қатнашган. Аммо касаба уюшмалари меҳнат ислоҳотларига қарши намойишларда 400 минг инсон қатнашганини уқдирмоқда, деб хабар қилган Франс пресс агентлиги.

Айтиш жоизки, Франциядаги оммавий намойиш ва юришлар мана икки ойдирки даврий равишда давом этиб келади. Намойишчилар Меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришлардан норози эканини изҳор қилиш учун кўчаларга чиқишмоқда. Меҳнат ислоҳотлари тўғрисидаги ташаббуслар халқ томонидан салбий кутиб олинганига қарамай, Франция бош вазири Мануэль Вальс ҳужжатни парламентдаги овоз бериш жараёнисиз қабул қилди. 

Энг йирик намойиш Парижда бўлиб ўтган, намойишчилар шаҳарнинг шарқий қисмидаги Миллатлар майдонидан жанубидаги Италия майдонигача бўлган масофани босиб ўтишган. Полицияга кўра, унда 13мингдан 14минггача одам қатнашган. Аммо ташкилотчилар бу рақам борасида ўзгача фикрда. Улар 100 минг киши иштирок этганини айтишмоқда. 

Хабарларга биноан, намойишлар тинч ўтмаган. Агрессив кайфиятдаги ёшлар банклар, дўконлар ва суғурта компанияларининг витриналарини синдирган, полициячиларга петардалар, тош ва шиша идишлар улоқтирган. Бунга жавобан, тартибни сақлаш ходимлари кўздан ёш оқизувчи газ қўллашга мажбур бўлган. 

Франциянинг йирик шаҳарларида бўлган тўқнашувларда 30дан ортиқ киши қўлга олинган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 26488 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 13799 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55031 Жамият
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 106 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Норвегия пенсия жамғармаси ҳажми 63 млрд долларга ошди
Нега Нурсултон Назарбоев чет элга дам олишга бормайди?
21:29 3807 Жаҳон
Wal-Mart омбор-дирижаблни патентламоқда
Туркманистон яна Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
21:21 7622 Жамият
Бонд ҳақидаги янги фильмнинг ёвуз қаҳрамони бошқарадиган автомобиль номи маълум бўлди
Кўпроқ янгиликлар