Эквадорда Banco del Austro банкидан ўтган йили киберҳужум натижасида 9 миллион доллар ўмарилгани юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар қилди. 

Маълум бўлишича, жиноят схемаси жиноятчилар тахминан бир йил аввал Бангладеш марказий банкига ҳужумда фойдаланган схемага ўхшаш. Ўшанда хакерлар 81 миллион доллар ўғирлашга муваффақ бўлган. У ва бу ҳужумлар ўртасида боғлиқлик бор-йўқлиги маълум эмас. 

Тахминларга кўра, ёмон ниятли хакерлар банк компьютерларидаги SWIFT банк ҳисоблари халқаро тизимини қўлловчи файлларни ўқий оладиган дастурдан фойдаланишга ва уларнинг идентификацион кодларини ўғирлашга эришган.