Испаниянинг Наварра вилоятида енгил моторли самолёт калхат билан тўқнашгандан кейин фалокатга учради, деб хабар бермоқда Associated Press.

Таъкидланишича, тўқнашув оқибатида самолётдаги уч киши ҳалок бўлган. 

Наварра вилояти ҳокимиятида икки киши ва бир аёл ҳалок бўлгани маълум қилинди. Ҳукумат вакилларининг айтишича, самолёт Португалиянинг Коимбра шаҳридан Франциянинг жанубида жойлашган Дакс шаҳрига учиб кетаётган бўлган. 

Маҳаллий ҳукуматнинг таъкидлашича, самолёт қулаётган пайтда иккита турар-жой биноси орасидан ўтганига қарамасдан шаҳар аҳолисидан ҳеч ким жабрланмаган.  

Аввалроқ АҚШнинг Нью-Гэмпшир штатида икки кишиси бор Vans RV-8 русумидаги енгил моторли самолёт буғу билан тўқнашиб, тўнтарилиб кетганди.