Одам савдоси билан шуғулланганлардан яна бири суднинг қора курсисидан жой олди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Олима Шамсиддинова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) пулга муҳтож аёлларни “тўр”ига илинтиради ва уларга хорижда яхши иш борлигини айтиб, ёлғон ваъдаларга кўмиб ташлайди.

Унинг қўлида Клара Кулбекова, Васила Камолова ҳамда Ибодат Сангиновалар ўйинчоққа айланади. Уларни Тошкент халқаро аэропорти орқали “Тошкент-Шаржа” йўналиши орқали БААга жўнатиб юборади. Бир ой давомида уларни шаҳвоний ишларга мажбур қилиб, ҳар бири 70 минг дирҳам ишлаб беришларини талаб қилади. 
Олима Шамсиддиновага нисбатан жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.