Латвияда сувга дунёдаги энг катта тримаранлар туширилди

Жамият 20 Май 2016 6875

Латвиянинг Latitude Yachts верфи сувга 53 метрли уч корпусли суперяхталарни туширди. Бу яхталар БААдаги мижозлар учун қурилган. Бу ҳақда Yacht Harbour маълум қилди. 

Galaxy ("Галактика") ва Galaxy of Happiness ("Қувонч галактикаси") деб номланган кемалар дунёдаги энг катта тримаранлар ҳисобланади. Улар сузиш синовларидан ўтгандан кейин буюртмачиларга топширилади. Иккала яхта ҳам бир лойиҳа бўйича яратилган, унинг дизайнини таниқли денгиз архитектори Жан-Жак Кост яратган. Кемаларнинг максимал тезлиги сотига 52 км ни ташкил қилади. Куч қурилмалари ҳар бири 1300 от кучига эга MTU двигателларидан иборат. Кема корпусларида фибергласс ва углетоладан фойдаланилган. Ҳар бир яхта 6 та каютада 6 йўловчини сиғдира олади ва 4 кишидан иборат жамоа томонидан бошқарилишга мўлжалланган. 

Яхталар нархи ва унинг буюртмачилари номи ошкор қилинмаган.

Latitude Yachts – Ригада жойлашган кемасозлик верфи бўлиб, моторли яхталар ва кўнгилочар кемаларни қуришга ихтисослашган. Жумладан, верф Москванинг Radisson Royal меҳмонхонасига иккита люкс синфидаги музёрар кемаларни қуриб берган. Улар Москва дарёсида сайр-ресторанлар сифатида ишлатилади.

Тримаран – бир-бирига умумий палуба билан боғланган параллел жойлашган уч корпусдан иборат кема.

Кўпроқ янгиликлар