Россия Федерацияси ТИВ расмий вакили Мариия Захарова Сочидаги Жануби-шарқий давлатлар ассоциацияси (АСЕАН) саммитида «калинка»га рақсга тушди.

«Комсомольская правда» газетаси журналисти  Дмитрий Смирнов ушбу ҳолат акс эттирилган видеони жойлаштирди.
«Захарова брифингда калинкага ўйнашга ваъда берган эди ва сўзининг устидан чиқди», - дейди Смирнов. 

Захарова матбуотга рус миллий рақсларини кўрсатиб бериш нияти борлиги тўғрисида аввалроқ огоҳлантирган эди. Шу билан бирга ТИВ вакили шарқона услубда кийинган эди: «Саммит - Жануби-шарқий давлатларга тегишли бўлса-да, осиёлик журналист-ҳамкасбларни хурсанд қилгим келди», — дея изоҳ берди Захарова.
АСЕАН саммити Сочида 19-20 май кунлари ўтказилади. Россия 1996 йилда АСЕАН аъзосига айланган ва жорий йилда бу ҳодисага 20 йил тўлади.