Мисрлик ҳарбийлар А320 самолётининг янги қолдиқларини ва йўловчиларнинг жасадларини аниқлашди

Жаҳон 20 Май 2016 7448

Миср қуролли кучлари EgyptAir авиакомпаниясининг 19 майда Ўрта Ер денгизи устида радарлардан йўқолиб қолган, MS804 рейси билан Париждан Қоҳирага учиб кетаётган А320 самолётининг янги қолдиқлари, йўловчиларнинг шахсий буюмлари ва жасадлари бўлакларини аниқлашди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

Бу ҳақда EgyptAir авиакомпаниясининг расмий манбага иқтибос келтирган ҳолда берган баёнотида айтилмоқда.    

"Миср қуролли кучлари ва ҳарбий-денгиз кучлари самолётнинг бошқа бўлаклари, йўловчиларнинг баъзи буюмлари, жасадлар қолдиқлари, юк ва ўриндиқларни аниқлашди. Қидиришлар давом этмоқда", дейилмоқда компанияда. 

Аввалроқ Европанинг коинот агентлиги сунъий йўлдошлардан бири самолёт йўқолиб қолган ҳудудда – Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмида ёнилғи доғини пайқаганини маълум қилганди. Sentinel-1A йўлдошидан олинган тасвирда самолётнинг охирги маълум жойидан 40 км жанубда 2 км узунликдаги доғ қайд қилинган.

Самолёт бортида 66 киши бўлган.

Кўпроқ янгиликлар