ОАВ: Япония суриялик 150 нафар талабани ўқишга қабул қилади

Жаҳон 20 Май 2016 2774

Япония ҳукумати яқин беш йил давомида суриялик 150 нафар талабани ўқишга қабул қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақида Киодо ахборот агентлиги маълум қилди. 
Бу чора Яқин Шарқда қочоқлар муаммосини ҳал этишда Япониянинг иштирокини кенгайтиришга қаратилган, дея таъкидланмоқда. Таълим дастурлари давлат фондлари, шунингдек, Япон халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) амалга ошираётган ҳамкорлик лойиҳалари ёрдамида ташкил этилади.

Аввал Токионинг роли Суриядан жуда кўплаб қочоқларни қабул қилиб олаётган Иордания, Ливан ва Туркияга молиявий кўмак беришдангина иборат эди. 2015 йилнинг 29 сентябрида БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этган бош вазир Токио Сурия ва Ироқ қочоқлари учун 810 миллион ёрдам пули ажратишини маълум қилган. Кейинроқ ТИВ яна 355 миллион доллар ажратиш режалаштирилганини билдирган. 

NHK телеканали Япония вакилларининг Сурияни қўллаб-қувватловчи халқаро гуруҳ фаолиятида иштирок этишга таклиф қилингани тўғрисида хабар берган. Шундан сўнг, "мамлакат Сурияда тинчлик қарор топишига эришиш йўлида фаолроқ иштирок этишига тўғри келиши" таъкидланган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар