Egyptair авиакомпаниясининг 19 май куни Ўрта ер денгизида ғойиб бўлган самолёти экипаж аъзоларидан бири ўзининг Facebook’даги саҳифасига монтаж қилинган суратини қўйган. Унда стюардесса жомадони билан ҳўл либосда денгиздан чиқаётгани, ортида чўкаётган самолётни кўриш мумкин, деб хабар қилмоқда "Йоум" янгиликлар портали. 

Самар Эзеддин (Samar Ezz Eldin) бу суратини Egyptair авиакомпаниясига ишга киришидан бир неча ой муқаддам жойлаштирган. Унинг дўстлари эса, Самар бундай расми билан ўзининг фожиали тақдири хусусида хабар қилган, дейишмоқда. 

Самар Эзеддин Париждан Қоҳирага парвозни амалга ошираётган самолётнинг 7 нафар экипаж аъзосидан бири эди. Ҳаво лайнери Ўрта ер денгизида, Грециянинг Карпатос ороли яқинида ҳалокатга учрагани тахмин қилинмоқда. А320 Миср соҳилларига 280 километр қолганида фожиага юз тутган. Унинг бортида, 56 нафар йўловчи ва 3 нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳам бўлган.