Польша президенти НАТО қўшинларини жойлаштиришни соддалаштирувчи қонунни имзолади

Жаҳон 20 Май 2016 2924

Польша президенти Анжей Дуда Польшада хорижий қўшинлар, хусусан НАТОнинг ўта тез жавоб берувчи кучларининг жойлашишини тартибга солувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Дуданинг матбуот хизмати маълум қилди.

Қонун билан "хорижий қўшинлар Польша ҳудудида тинчлик вақтида ўқув машғулотларидан фарқ қилувчи ҳарбий операцияларни ўтказа олишига имкон берадиган" янги қонун меъёрлари киритилади. "Амалиётда улар бизнинг мамлакатга зарур бўлганда Польша ҳудудида ёки ҳаво кенглигида бартараф этиш ёки бостириб туриш ёки тез жавоб бериш кучларидан фойдаланишда кўмак кўрсатиши мумкин", деб хабар берганди аввалроқ қонун лойиҳасини тайёрлаган ҳукумат матбуот хизмати. 

Лойиҳага кўра, Польшада хорижий қўшинларнинг бўлишига президент бош вазир рухсат бергандан кейин мудофаа вазири талаби билан розилик билдиради. Бунда иттифоқдош кучлар Польша армияси каби ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўладилар.  

"Янги меъёрларнинг киритилиши Польша билан қўшни ҳамда Марказий ва Шарқий Европанинг бошқа давлатларида хавфсизлик даражасининг ёмонлашиши сабабли зарур. Ўзгараётган геосиёсий вазият Польша қуролли кучларининг НАТО томонидан зудлик билан қўллаб-қувватланишини талаб қилиши мумкин", деб ҳисобламоқда мамлакат ҳукумати.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 35977 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42648 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5636 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17344 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 5469 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 1898 Жамият
Кўпроқ янгиликлар