Президент Владимир Путин Россияда иқтисодиёт тубидан кўтарилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди. 

“Россия Банки томонидан рублнинг мослашувчан курсини киритиш бўйича қўллаган чора-тадбирлари иқтисодиётнинг мўътадиллашуви ва олтин валюта заҳираларининг юқори даражасини сақлаб қолиш имконини берди. 1 май ҳолатига кўра, олтин валюта заҳираси 391,5 миллиард долларни ташкил этди. Натижада – буни экспертлар ҳам тан олмоқда – 2015 йил инқироз тубидан кўтарилди”, - деди президент Сочидаги Россия саммитида.