Рио-де-Жанейро шаҳри хавфсизлик штати вазири Жозе Мариану Белтрам федераль мудофаа вазирлигидан августда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига қўшимча ҳарбий кучлар ёрдамини сўради. У бу ҳақда ўтказилган матбуот анжумани пайтида таъкидлаб ўтган.

"Мен мудофаа вазирлигидан қўшимча ҳарбийлар юборишини илтимос қилганимнинг асосий сабаби, улар Олимпиада ўйинлари вақтида маълум бир объектларни қўриқлашга ёрдам беришган бўларди. Биз бу нуқталарни ҳарбийлар ва фуқаролик полицияси билан ҳамкорликда кузатамиз. Ҳамкорликнинг ҳар қандай кўриниши қўллаб-қувватланади", - деди у.

Белтрамнинг фикрича, агар ҳарбийлар полиция ходимларига ёрдам берса, ўз навбатида, полиция маҳаллий аҳоли яшаш жойлари ва меҳмонлар жойлашадиган жойларни қўриқлашга янада кенгроқ имкон топган бўлар эди.

Статистик маълумотларга кўра, Рио-де-Жанейро шаҳрида жорий йилнинг январь ойидан апрель ойи оралиғида, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қотиллик даражаси 15,4 фоизга ошган. Бундан ташқари, зўравонлик, ўғрилик, босқинчилик ва автомобиль ўғирлаш каби жиноятлар даражаси ҳам юқори кўрсаткичларда қайд этилган.