Рогозин: Тожикистон билан виза тартиби эмас, миграцион тартиб керак

Жаҳон 20 Май 2016 6673

Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозиннинг фикрича, Тожикистон билан виза тартибини киритиш давлатлар ўртасидаги муносабатларни мураккаблаштириши мумкин, бироқ миграцион сиёсатда тартиб ўрнатиш керак. 

Аввалроқ Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларига нисбатан виза киритиш зарурлигини Россия Федерация кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Евгений Серебренников маълум қилганди. 

14 майда Москванинг энг йирик қабристони бўлган Хованда 200 киши иштирок этган муштлашув бўлиб ўтганди. Оқибатда 3 киши ҳалок бўлган, 30 га яқин киши жароҳат олганди. Россия Тергов қўмитаси қотиллик ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатди. Дастлабки маълумотларга кўра, муштлашув қабристонда хизмат кўрсатиш ҳудудини бўлишиш сабабли келиб чиққан. Муштлашувда кавказликлар ва ўрта осиёликлар иштирок этган.

"Масала виза тартибини киритишда эмас, бу эса Тожикистон билан муносабатларни мураккаблаштириши мумкин, балки миграцион сиёсат масалаларида тартибни ўрнатишдан иборат", деб айтди Рогозин РИА “Новости” ахборот агентлиги саволига жавобан Душанбеда. 

Рогозиннинг фикрича, Россия-Тожикистон комиссияси доирасида Россиядаги тожик диаспораси билан биргаликдаги ишни ташкиллаштириш ҳақида келишиб олиш керак.

"Тожик диаспораси Россиясидаги йирик диаспора ва бизга у тегишли равишда ташкиллаштирилиши муҳим, фикримча, бу масалада биз Тожикистон раҳбарияти билан бир тўхтамга кела оламиз", деб айтди Рогозин.

Рогозиннинг айтишича, тожик диаспорасини ўз фуқароларини ҳимоя қила оладиган муносиб одамлар бошқариши керак. "Акс ҳолда бундай раҳбарлар ўрнига жиноий элементлар келади, биз бугун буни кўриб турибмиз. Исталган диаспора агар уни бошқармаса, шундай ҳолатга тушади. Шунинг учун ишни виза тартиби ҳақидаги бекорчи гаплардан эмас, балки диаспора билан ишлашдан бошлаш керак", деб таъкидлаб ўтди Рогозин.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар