"Лукойл" компанияси бир неча йил мобайнида ортга суриб келган лойиҳаси бўйича амалий ишларни бошлашга қарор қилди. У Қозоғистон жанубида мойларни аралаштирувчи заводини барпо этишга киришди. Компания матбуот хизмати хабар қилишича, заводнинг ишлаб чиқариш қуввати Олма-ота вилоятининг "Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой" транспорт коридори яқинида барпо этилади.  

Хабар қилинишича, заводнинг муҳим халқаро транспорт чорраҳасида жойлашгани, унда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни нафақат ички бозорда, балки Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳамда Мўғулистон, Афғонистон ва Хитойга ҳам экспорт қилиш имконини беради. 

Ишлаб чиқариш қуввати йилига 100 минг тоннани ташкил этади, лозим бўлган бу рақамни 130 минг тоннагача чиқариш мумкин бўлади. 
Заводга сарф этиладиган сармоя қиймати 85 млн АҚШ доллари миқдорида экани айтилмоқда. 

Бўлғуси завод, асосан, 3 гуруҳдаги 100 минг тонна автомобиль мойларни ишлаб чиқариши лозим эди. Бугунги кунда Россия ва Қозоғистон бу каби маҳсулотларни Shell, Total, ExxonMobil ва бошқа хорижий концернлардан харид қилар эди. 

Ишлаб чиқаришга киритиладиган сармоя тезда ўзини оқлаши ҳам тахмин қилинган эди. Корхонанинг тайёр маҳсулотлари савдоси йилига 200 млн долларни ташкил этиши айтилганди. 

Компания Қозоғистондаги заводини қуришдан бош тортиши тўғрисидаги хабар эса 2014 йилда пайдо бўлди. 

Бунинг бош сабаби, Россиядан Қозоғистонга қора нефть маҳсулотлари экспорти тақиқлангани сабаб, "Лукойл" Россиядан мой таркибий қисмларини олиб келишнинг иложини қила олмаган эди.