НАТОнинг Ташқи ишлар вазири "НАТОнинг Афғонистондаги миссиясини 2016 йилдан кейин узайтириш ҳақида қарор қабул қилди". Бу ҳақида НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

"НАТО ташқи ишлар вазирлари бугун НАТОнинг Афғонистондаги "Кучли қўллаб-қувватлаш" миссиясини 2016 йилдан кейин ҳам давом эттиришмоқчи", - таъкидлади у. - Афғон миллий кучлари мардлик, қатъийлик ва профессионализмни намойиш этишмоқда, бироқ Афғонистон кўплаб зиддиятларга учрашда давом этмоқда. Шу боис миссия тўхтатилмайди".

НАТО бош котиби альянс мамлакатлари афғон армиясини камида 2020 йилгача молиялаштирмоқчи эканлигини тасдиқлади. 
НАТО Ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик йиғилиши доирасидаги охирги учрашув Афғонистондаги вазиятга бағишланди, унда Япония ва Жанубий Корея каби ҳамкор мамлакатлар, шунингдек, БМТ вакиллари иштирок этишди.