“Узавтосаноат” акционерлик компанияси Тошкент механика заводи майдонида GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқилган Chevrolet Captiva кроссоверининг қайта дизайн қилинган версиясини биринчи марта намойиш этди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди

Ушбу модель шу кунларда машинасозлик, автомобиль ҳамда электротехника саноатини ривожлантириш масалалари мажмуаси бўйича Тошкентда бўлиб ўтаётган саноат ярмаркаси доирасида тақдим этилди. 

“Бу модель Ўзбекистонда 2007 йил октябрь ойидан бошлаб ишлаб чиқарилади. Ўтган йиллар давомида у икки марта ўзгаришга юз тутди – учинчи ўзгариш эса уни халқаро бозор намуналари даражасига олиб чиқади”, - билдирди компания вакили. 

Асосан машинанинг ташқи экстерьери ўзгарди – энди у кўпроқ спорт машинасига ўхшайди. Кузовнинг олд қисмига муҳим ўзгариш киритилган. 
Авто интерьери ҳам замонавий янгиликлардан бебаҳра қолмади. Уч спицали аудиотизим бошқарув модулли рул чамбараги ҳайдовчиларга маъқул келиши аниқ.