Туркия парламентининг бир қатор депутатларини дахлсизликдан маҳрум қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси парламентнинг маъқулловини олди. Овоз беришнинг финал босқичи натижаларига кўра уни 376 қонун чиқарувчилар қўллаб-қувватлашди ва қонун референдум ўтказиш заруриятисиз кучга киради.

Қонун президент уни имзолагандан кейин содир бўлади ва ҳукуматнинг расмий хабарномасида чоп этилади. Қонун лойиҳаси конституцияга вақтинчалик тузатишлардан иборат, улар 138 депутатни суд тақибидан ҳимоялашдан маҳрум қилишнинг имконини беради. Бу депутатларга қарши прокуратура ва парламентга умумий ҳисобда иммунитетни бекор қилиш ҳақида 677 та сўров тушган. 

Дахлсизликдан маҳрум қилиш ҳақида 25 тадан кўпроқ сўров ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси депутатларига қарши, 50 дан кўпроқ – Халқ-республика партияси, 45 нафар курдпараст Халқлар демократияси партияси, 7 нафар Миллий ҳаракат партияси депутатларига қарши берилган. 

Суд ҳокимиятининг Туркия бош вазири ҳамда Адолат ва тараққиёт партияси раҳбари Аҳмат Довудўғлуга нисбатан эътирози йўқ ва у ўз дахлсизлигини сақлаб қолди. Бироқ қолган партияларнинг барча етакчилари ҳамда марказий раҳбарияти вакиллари тергов фигурантларига айланишлари мумкин.

Хусусан, 12 майда Анқара бош прокуратураси Халқ-республика партияси етакчиси Камол Қиличдарўғлуга нисбатан терговни бошлади. Унинг айтган сўзлари "жиноятни амалга оширишга ундаш" деб ҳисобланмоқда. Шунингдек, ҳукуматнинг Халқлар демократияси партияси депутатларига ҳам эътирозлари бор. Уларнинг баъзилари террорчиликни тарғиб қилишда гумонланмоқдалар. Ушбу партия қонун лойиҳасининг парламентда муҳокама қилинишига қатъиян қарши чиққан.