Яқин юз йил ичида дуёдаги энг йирик музликнинг муқаррар эриши глобал денгиз сатҳининг 2,9 метрга юқорилашига олиб келади. Тадқиқот Nature журналида чоп этилди. Бу ҳақда Лондон Империя коллежи маълум қилмоқда.

Келгуси юз йилликда Тоттен музлигининг эриши континентнинг Шарқий-Антарктида музлик қоплами ўнлаб километрга бўшаб қолишига сабаб бўлади. Эриш тезлиги яқин юз йилликда кескин ошиб кетади, музлик қопламининг йўқолиб кетиши эса муқаррар. 

Ғарбий Антарктида музлик қоплами билан таққослаганда Шарқий Антарктида музлик қоплами анчагина барқарор ҳисобланади. 

Агар глобал исиш шу йўсинда давом этса, олимларнинг тахмини амалга ошади. 

Тоттеннинг эриш сабаби сифатида олимлар унинг асосидаги илиқ сувни кўрсатмоқда. Янги тадқиқотга кўра, муз остидаги эриган сув континент бўйлаб 100-150 километрга тарқалгач, Тоттеннинг эриши кескин тезлашади. 

Музликнинг ўзи эса бир неча юз йилларга йўқ бўлиб кетади.