«Ўзагроэкспорт» махсус ташқи савдо компанияси жорий йилнинг 11 май куни, мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш борасида хорижлик ҳамкорлар ва тайёрлов корхоналари билан 176 та узоқ ва қисқа муддатли шартнома имзолади. 

Шартномаларнинг умумий қиймати 1,374 млрд долларни ташкил этмоқда. Ушбу келишувлар доирасида, «Ўзагроэкспорт» Ўзбекистонда етиштирилган  1,276 млн тонна мева-сабзавот маҳсулотини экспорт қилади. 

Эслатиб ўтамиз, «Ўзагроэкспорт» махсус ташқи савдо компанияси 2016 йил апрелида ташкил этилган эди. 

Корхона «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси таркибида ташкил этилган бўлиб, мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда маҳсулотларни экспортга йўналтиришда замонавий савдо-логистика инфратузилмаларини ривожлантиришга туртки бериши кўзда тутилган