Хонанда Саида ўзининг Instagram саҳифасига Фарғонадаги вояга етмаган болаларга спиртли ичимлик ва сигарета маҳсулотлари сотаётган дўконда тасвирга олинган видеони жойлаштирди.
Мазкур видео “Камолот” ЁИҲ томонидан ташкил этилган “Виждонли сотувчи” акцияси чоғида тасвирга олинган. 

“Биз 18 ёшга тўлмаган болаларга сигарет ва спиртли маҳсулотлар сотаётган дўконга киряпмиз. Сотувчи билан суҳбатлашяпмиз. Тасаввур қилинг, агар бу бола унинг фарзанди бўлса, бу сотувчи ўз фарзанди ёки набирасига спиртли маҳсулотни сотган бўлармиди?”, -  деб ёзади болалар келажагидан хавотир олган хонанда.

Бу видео Instagram’да катта мулоҳазаларга сабаб бўлди. Тармоқ фойдаланувчилари хонанданинг фикрига қўшилиб, мазкур акциянинг жамият ҳаётида нечоғлик аҳамиятли эканлигини қайд этишмоқда.