"Ўзтрансгаз" ва "Hyundai BS&C" композит газ баллонларини ишлаб чиқаришади

Технология 20 Май 2016 3408

"Ўзбекистоннинг нефть соҳаси: технологиялар, инвестициялар ва тараққиёт" номли 20-халқаро конференция OGU-2016 Халқаро форуми доирасида бугун ўз ишини давом эттирди. 

Тўртинчи мажлис газни қайта ишлаш бўйича лойиҳалар тараққиёти масалаларини кўриб чиқишга бағишланди. Бу ерда нефть-газ саноатининг нафақат маҳаллий, балки хорижий экспертлари ҳам иштирок этишди. 

Қатнашчиларининг маърузалари "Кўмир ва газдан суюқ ёқилғи олиш технологияси", "Ишлаб чиқариш талабларига жавоб берувчи иқтисодий жиҳатдан самарали ва инновацион қарорлар" каби мавзуларга бағишланди. 

Бешинчи мажлисда Ўзбекистонда нефтни қайта ишлашни ривожлантиришга доир масалалар ҳал қилинди. 

Олтинчи мажлисда эса энергия самарадорлигини кўтариш масалалари кўриб чиқилди.

"Ўзбекистоннинг нефть соҳаси: технологиялар, инвестициялар ва тараққиёт" номли 20-халқаро конференцияси TUV Thuringen сертификацияси бўйича халқаро тан олинган Германия сертификатларининг тантанали топшириш маросими билан тугалланди.

Кўпроқ янгиликлар