Жанубий Кореяда ичикиликдан кейинги карахтлик, бош оғриғида ёрдам берувчи музқаймоқ сотила бошланди. Бу ҳақда Reuters хабар қилди. 

Мамлакат аҳолиси Осиёда киши бошига ҳисоблаганда энг кўп алкоголь истеъмол қилади. Ичкиликдан кейинги карахтликка қарши воситалар йилига 150 миллиард вон (126 миллион доллар) даромад келтиради. 

Ғайритабиий музқаймоқ савдоси бугун, 20 майдан бошлаб Withme FS дўконлар тармоғида йўлга қўйилди. Бу – спиртли ичимлик истеъмол қабул қилгандан кейинги оқибатларга қарши курашиш учун махсус чиқарилган биринчи музқаймоқ. 

Музқаймоқ таркибига чучук говенья шарбати – похмельяга қарши курашда анъанавий восита қўшилган.