Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2016 йил 16 майида «Корея Республикаси билан савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. 

Ушбу ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган бош мақсад, истиқболли инвестицион лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали ҳаётга татбиқ этиш ҳамда етакчи корейс компанияларини ўзбек акционерлик компанияларига жалб этишни кенгайтиришдир. 

Қарорда қайд этилишича, жорий йил 27-29 апрель кунлари Сеул шаҳрида бўлиб ўтган ўзбек-корейс бизнес-форумида истиқболли сармоявий лойиҳалар ишлаб чиқиш ва Республика акционерлик жамиятларидаги давлат ва хўжалик бошқармалари улушларини Корея сармоядорларига сотиш бўйича келишувларга эришилган. 

Хусусан, форумда "Ўзсаноатқурилишбанк" (63,6 млн доллар қийматидаги 15 фоиз акциялари), Асакабанк (58 млн долларлик 15 фоиз акцияси) ва Алоқабанкнинг (42,7 млн доллар қийматидаги 47,54 фоизлик) қимматбаҳо қоғозларини Кореянинг йирик компанияларига сотиш бўйича меморандум ва протоколлар имзоланган эди. 

Бундан ташқари, жанубий кореялик сармоядорлар "Равнақбанк"нинг 0,5 млн долларлик 15 фоиз акциясини ҳам харид қилади.