Шотландиянинг "Селтик" футбол клуби бош мураббийи  Брендан Рожерс бўлди.

Шимолий ирландиялик 46 ёшли мутахассис шотланд клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.

"Мен жуда хурсандман ва фахрдаман. Бутун умрим "Селтик"ни кузатганман ва энди буюк жамоанинг бир қисми бўлиш учун шундай имконият пайдо бўлди – бу орзуимнинг амалга ошиши", деб айтди Рожерс.

Эслатиб ўтамиз, Рожерс аввалроқ "Уотфорд", "Рединг", "Суонси" ва "Ливерпул"да бош мураббий бўлиб ишлаган.