Coca-Cola компанияси шакар етишмаётгани сабабли Венесуэлада ширин газланган ичимликларни ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда, деб хабар бермоқда Sky News нашри.

Бироқ компания шакар қўшилмайдиган бошқа маҳсулотини ишлаб чиқаришда давом этади.

Таъкидланишича, ўтган ойда Венесуэлада озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи Empresas Polar компанияси хориждан келтириладиган арпанинг етишмаётгани сабабли пиво ишлаб чиқаришни тўхтатганди.

Венесуэла нефть нархи пастлиги сабабли жиддий иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Шунингдек, мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги кузатилмоқда.