Чўлдаги мўъжиза: сайёрамизнинг энг яшил гўшаси Абу-Даби яқинидаги чўлда пайдо бўлади

Lifestyle 21 Май 2016 17684

Абу-Дабидан жанубда, чўл ўртасида яқин орада Oasis Eco Resort деб номланган инновацион меҳмонхона пайдо бўлади. Бу меҳмонхона унинг муаллифлари томонидан "сайёранинг энг яшил гўшаси" деб таърифланмоқда. Чўлда-я, дейсизми? Аҳамиятсиз. Курорт атрофдаги қумни ҳақиқий оазисга айлантириш учун барча зарур нарса билан таъминланади.

Оқова сувларнинг қайта ишланиши, умуман чиқиндиларнинг йўқлиги ҳамда меҳмонхонанинг бутун структурасига етадиган қуёш батареялари. Қурилиш ҳозирданоқ бошланди ва архитекторлар ишни 2020 йилгача якунлашни режалаштиришмоқда. 

Бу ерда 84 та ҳашаматли люкс хоналар жойлашади, уларнинг ҳар бирининг ойнаси марказий оазисга очилади.

Oasis Eco Resort’да ташриф буюрувчиларнинг картмонлари ижозат бера оладиган барча нарса: фитнес-марказлар, спа-зоналар, рекреацион хоналар ва дунёнинг етакчи бош ошпазлари таклиф қилиниши режалаштирилаётган ресторанлар муҳайё бўлади.

Меҳмонхона асосчилари шу ерда етиштириладиган сабзавотлардан фойдаланишни таклиф қилишмоқда.

Юлдузсимон ташқи деворлар рекреацион фаолиятни амалга ошириш ва қишлоқ хўжалиги ўсимликларини суғориш учун фойдаланиладиган манбани ўраб туради.
Меҳмонхонанинг ясси томи тўлиқ қуёш панеллари билан қопланади. Чўлнинг жазирма иссиғи яхшигина асқатади: меҳмонхонадаги барча тизимлар фақатгина қуёш энергиясидан фойдаланади. 

Албатта, мураккаб эко-тизимни қўллаб-қувватлаш учун малакали ходимлар керак бўлади. Профессионал биолог ва ботаниклар гуруҳи сунъий оазисни сақлаш устида доимо иш олиб борадилар.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 89633 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44733 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50415 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8826 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19687 Ўзбекистон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 240 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 460 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 385 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 349 Жаҳон
Dodge Viper суперкарларини ишлаб чиқариш кутилмаганда тўхтатилди
Кўпроқ янгиликлар