Фарғоналик 4-синф ўқувчиси Президент Ислом Каримовни мадҳ этди

Ўзбекистон 21 Май 2016 23523

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан “Камолот” ЁИҲ ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” ёшлар фестивали ўтказилаётгани ҳақида бир оз аввал хабар берган эдик.

Ушбу санъаткорлар қаторида хонанда Тоҳир Усмонов ҳам Instagram’даги саҳифаси орқали кичик бир видеолавҳани жойлаштириб, остига “Фарғоналик Зулфияхоним издошлари” дея изоҳ битган. 

Видеолавҳада Фарғона вилояти Қува туманидаги 64-умумтаълим мактабининг 4“А” синф ўқувчиси Маҳсума Абдулаҳадова  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга атаб ёзган шеърини мадҳ этган.

Жажи беғубор қалб эгаси Маҳсума Абдулаҳадова ўқиган шеърни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. 

“Меҳмон бўлиб келинг қишлоғимизга,
Бир пиёла чой устида суҳбат қурамиз.
Тинч, осуда ҳаёт қуриб бергансиз.
Келажак ҳақида ўйлар сурамиз. 

Сочингиз оқига ҳавасим келди,
Алмашгум сочимнинг толаларини.
Бизни деб кўзингиз нурлари кетди
Берсайдим кўзимнинг қораларини. 

Бутун бир дунёга ҳали кўрасиз,
Ўзбекнинг кимлигин эслатиб қўяй.
Ўшал Амриқою Европаликни,
Лол бўлиб ёқасин тутганда кўрай. 

Ҳали катта бўлай, Ислом бобожон,
Сиз учун атайлаб достон битаман.
Кашталаб бу байтни ажиб матога.
Юз ёшингизда сизга ҳадя этаман”.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар