Карло Анчелотти Роналдунинг ўз ишига муносабати ва бошқа масалалар ҳақида сўзлаб берди

Спорт 21 Май 2016 7276

"Бавария" футбол жамоасининг бўлғуси бош мураббийи Карло Анчелотти Financial Times нашрига берган интервьюсида "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўз ишига муносабати ва Европа клубларининг қандай ташкиллаштирилгани ҳамда бошқа масалалар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Немис тили ҳақида

Бу энг қийин тил. Феъллар гапларда баъзида иккинчи ўринда, сўнгра яна охирида келади.

Англия ва Германия клублари ҳақида

"Мен "Бавария" билан унча кўп учрашмаганман, бироқ фикримча, бу бир оила. Клуб раҳбариятида собиқ футболчилар ишлайди. Клуб аъзолари "Бавария"нинг 70 фоизига эга.

Англия эса бошқача. Мен "Челси"га мураббийлик қилганимда, Сандерлендга ўйинга бордик. Автобус стадион ёнигача етиб бора олмади. Стадион хавфсизлик ходими "Бу оддий ҳолат, автобусдан тушиб, пиёда боринглар" деди. Мен эса "Йўқ, бормайман" дедим. Чунки ҳаммаёқда "Сандерленд" мухлислари бор эди.

Бироздан кейин биз пиёда кетишимизга тўғри келди, бироқ бу ажойиб эди. Баъзи мухлислар биз билан суртга тушишди. Англияда мени ҳеч қачон ҳақоратлашмаган.

Янги истеъдодларни қидириш ҳақида

Бу борада ҳеч нарса айта олмайман, йўқса нархлар кўтарилади. Фақат Венгерга айтманг.

Роналдунинг профессионаллиги ҳақида

Роналду Ирина Шейк уйда кутиб ўтирганига қарамасдан, базада тунги соат 3 гача тикланиш учун муздек ванналар қабул қилиши мумкин эди. Уни пул қизиқтирмайди. У шунчаки биринчи бўлишни истайди.

Босиқ феъл-атвори ҳақида

Менда бу босиқлик оилам сабабли. Менинг отам босиқ бўлган, у ҳеч қачон бақирмаган, мени ва онамни ҳеч қачон урмаган. Ҳар куни ғазабланиш учун сабаб бор, бироқ бахт ишда, ўйинчилар, ходимлар билан мулоқотда.

Принциплари ҳақида

Мени газеталарда нима ёзишлари қизиқтирмайди. Шундай онлар борки, онг билан иш тутиш керак, яна шундай вазиятлар борки, бунда кучли бўлиш лозим. Агар ўйинчилар "Мураббий, бизда оғир ҳафта бўлди, майлими яна бир соат кўпроқ ухласак?" дейишса, эътирозим йўқ. Бу меъёрий ҳолат.

Бироқ бизда жамоа йиғилиши бўлганда, унга кечикмасдан келиш керак. "Челси"да бизда йиғилиш соат 10.30 бўлганда Дрогба уни ўтказиб юборган. У нима учун кечикканини, йўлда тиқилинчда қолиб кетганми ёки бошқа нарса бўлганми, билмайман, бироқ у соат 11 да келгани учун ўйинга туширмаганман.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93566 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45923 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51230 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9133 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19987 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 0 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 156 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 182 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 870 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар