Айтиш жоизки, бугунги кунда Африканинг Кения давлатида жадал суръатларда давом этаётган темирйўл лойиҳаси, мамлакат мустақилликни қўлга киритган 1963 йилдан бери амалга ошираётган энг йирик сармоявий лойиҳа ҳисобланади. 

Шарқий Африка мамлакатининг 13,8 млрд долларлик темирйўлнинг биринчи босқичи поёнига етиш арафасида. Аслида, Момбаса ва Найроби шаҳарларини ўзаро боғлаши режалаштирилган лойиҳа кенгайтирилиб, линияни Найваша бозор шаҳарчаси билан боғлашга қарор қилинган. 

Момбаса-Найроби ўртасидаги илк темирйўли 2017 йил июнь ойида фойдаланишга топширилади. Унинг ишга туширилиши билан, икки шаҳар ўртасидаги 12 соатлик йўлни 4 соатда босиб ўтиш имкони пайдо бўлади.