2012 йили АҚШнинг Флорида штатида, қуролланмаган қоратанли ўсмир Трейвон Мартинни отиб ўлдирган полициячи Жорж Циммерман, ўша ҳодисада қўллаган пистолетини кимошди савдосида 250 минг долларга сотганини маълум қилди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Унинг сўзларига кўра, Жорж савдодан тушган маблағларини «Black lives matter» гуруҳи томонидан полициячиларга нисбатан амалга ошириладиган зўравонликлар ҳамда АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди Хиллари Клинтоннинг "аксилўқотар қуроллар ғояси"га қарши курашишга йўналтиради.