Қозоғистоннинг остона шаҳри полиция ходимлари Россия ОАВ вакиллари: РИА “Новости”, ТАСС, “Россия сегодня” ва “Интерфакс-Казахстан” журналистларини қўлга олди. Бир соатдан сўнг улар қўйиб юборилган ва қўлга олинганликлари сабаби тушунтирилмаган.

«Бизни ҳозиргина қўйиб юборишди. Ҳужжатларимизни қайтариб беришди ва нега бундай қилишганини изоҳлашмади ва ҳатто узр ҳам сўрашмади», — деди мухбирлардан бири. 

Маълум бўлишича, журналистлар Ер кодексига қарши эҳтимолий митинг ўтадиган жойда иш олиб боришган.