“Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике Ла-Лиганинг май ойдаги энг яхши мураббийи деб топилди. 

Луис Энрике қўл остида “Барселона” жорий мавсумда Испания чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, Испания кубогида финал босқичига йўл олди.

Финалда “каталонияликлар” Севильяга қарши куч синашади. Учрашув 21 май куни бўлиб ўтади.