"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионатининг май ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Уругвайлик ҳужумчи жамоасининг май ойдаги 2 та ўйинида ўз ҳисобига 5 та гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, Луис Суарес Ла-Лиганинг жорий мавсумида 40та гол уриб, энг яхши тўпурар номига сазовор бўлди.