Олмаотадаги тинтувларда катта миқдорда қурол-аслаҳа ва 5 млн тенге топилди

Жаҳон 21 Май 2016 10431

Олмаотада 20 май эрталабки пайт Республика майдонидаги Олтин одам ҳайкали ёнидаги автотураргоҳдан Абай кўчасигача йўл қисми ўраб олинди. Воқеа жойига полициячилар, ўт ўчирувчилар, сапёр ва кинологлар ўз итлари билан етиб келганлар. Бу ерда иккита шубҳали пакет, арматура ва керосинли идишлар аниқланган. 

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Республика ва Остона майдонлари ёнидаги яширин жойларда ёнувчи аралашмали бутилкалар, ўнлаб арматура бўлаклари, металл калтаклар ва бензинли канистралар аниқланган, деб хабар бермоқда Олмаота ички ишлар департаментига иқтибос келтирган ҳолда nur.kz нашри.  

Шаҳарнинг Олмола ва Медеус туманларидаги квартираларда бир неча ўқотар қурол, жумладан Макаров ва "ТТ" тўппончалари, калталатилган милтиқлар, бир неча ўқ дори, 4 та РГД-5 гранатаси, шунингдек 5 млн тенге миқдоридаги пул аниқланган.

Бунга алоқадорликда гумонланиб 5 киши ички ишлар идораларига етказилган.

Айни вақтда судгача тергов олиб борилмоқда ва бу қонунбузарликларга алоқадор гумонланувчилар билан алоқада бўлганлар текширилмоқда. 

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, озиқ-овқат дўконларидан биридан портловчи модда олиб чиқилган. 

Бундан ташқари, Остона майдони яқинида Қозоғистон-Британия техника университетида ҳам полиция ва ўт ўчириш ходимлари тўпланган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар